«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун

26-modda. Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини назорат қилувчи давлат бошқаруви органларининг ваколатлари

(26-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)

Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишини ва уларнинг сифатини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва сифати устидан назоратни амалга оширувчи бошқа давлат бошқарув органлари ўз ваколатлари доирасида: товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир мажбурий талабларни белгилайдилар ҳамда бу талабларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар; товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлишига ва уларнинг сифатига доир талаблар бузилишини бартараф этиш, паст сифатли товарларни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш, чиқариш ва реализация қилишни тўхтатиш (ишлар бажарилишини, хизматлар кўрсатилишини тўхтатиш), уларни истеъмолчилардан қайтариб олиш тўғрисида ишлаб чиқарувчиларга (ижрочиларга, сотувчиларга) кўрсатмалар йўллайдилар, шунингдек, бу ҳақда истеъмолчиларни хабардор қиладилар; ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)лар товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифатига доир талабларни бузганлари тақдирда уларнинг устидан судларга даъво аризаси берадилар. Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати мувофиқлаштириб боради.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Давлат органлари товарлар, ишлар ва хизматларнинг хавфсиз ва сифатли бўлишини назорат қилади. Агар товар ёки хизмат хавфли бўлса ёки сифати паст бўлса, давлат органлари уни ишлаб чиқарувчидан қайтариб олиши ва сотишни тўхтатиши мумкин. Истеъмолчилар ҳам бу ҳақда хабардор қилинадилар. KIMGA TEGISHLI Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Экология қўмитаси ва бошқа давлат органлари. AMALDA Ошхонада ишлатиладиган газ плитасида хавфли нуқса топилди. Давлат органи уни сотувчидан қайтариб олди, ишлаб чиқарувчига ўзгартириш кўрсатмасини йўллади ва истеъмолчиларни огоҳ қилди.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Iste’molchi talabnomasi (pretenziya)Sotuvchiga yozma talab: qaytarish, almashtirish yoki zararni qoplash.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.