«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун

25-modda. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари

(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 18 январдаги ЎРҚ-746-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 03/22/746/0032-сон)

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз ваколатлари доирасида: истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ягона давлат сиёсати ишлаб чиқилишини ва унинг амалда рўёбга чиқарилишини амалга оширади; давлат органларининг ва ташкилотларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиришни амалга оширади; истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади; товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) назорат хариди амалга оширилишини, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда уларнинг экспертизадан (тестдан) ўтказилишини ташкил этади; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг бузилиши фактлари мавжуд бўлган тақдирда, тадбиркорлик субъектларида (молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда) текширишларни ўтказади; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг, шунингдек қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг истеъмолчиларга тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг қўлланилишига доир масалалар юзасидан расмий тушунтиришлар беради; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш аломатлари аниқланган тақдирда, ишлаб чиқарувчидан (ижрочидан, сотувчидан) зарур ҳужжатларни, тушунтиришларни ва бошқа ахборотни сўраб олади; истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузаётган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида ишлаб чиқарувчига (ижрочига, сотувчига) кўрсатма юборади; истеъмолчилар ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ масалаларни судга қадар ҳал қилишни ташкил этишга кўмаклашади; суд мажлисларида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича мутахассис сифатида белгиланган тартибда иштирок этади; истеъмолчиларнинг (истеъмолчилар номуайян доирасининг) ҳуқуқларини ҳимоя қилиб, судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга; қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Ўзбекистон Республикасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги — бу давлат органи. Унинг асосий ишлари: товарлар ва хизматларнинг сифатини назорат қилиш, сотувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни текшириш, истеъмолчилар ҳуқуқи бузилганда уларга ёрдам бериш. KIMGA TEGISHLI Бу агентлик Монополияга қарши курашиш қўмитасига боғлиқ давлат органи. AMALDA Агар сиз ишлаб чиқарилган товар ёки хизмат сифатсиз бўлса, агентликка жалб қилишингиз мумкин. Агентлик сотувчидан жавоб сўраб олади ва сизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Iste’molchi talabnomasi (pretenziya)Sotuvchiga yozma talab: qaytarish, almashtirish yoki zararni qoplash.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.