«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун

27-modda. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик

(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 январдаги ЎРҚ-1021-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.01.2025 й., 03/25/1021/0063-сон)

Ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгар бўлади. Ишлаб чиқарувчининг (ижрочининг, сотувчининг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар ўзини ўзи банд қилган шахслар ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилиши шарт эканлиги қонунчиликда белгиланган товарларни ишлаб чиқарилган санаси ва яроқлилик муддати кўрсатилмаган ҳолда реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, яроқлилик муддати ўтган товарларни реализация қилиш ва сотиш учун қабул қилганлик, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажаришдан бўйин товлаганлик, ўз вақтида ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек истеъмолчиларга товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида ахборот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумотлар тақдим этганлик, товарларни (ишларни, хизматларни) мажбурий сертификатлаштириш қоидаларини бузганлик, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат) туфайли истеъмолчиларга зарар етказганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилади. Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги ишлаб чиқарувчиларни (ижрочиларни, сотувчиларни) йўл қўйилган қоидабузарликларни бартараф қилиш мажбуриятидан озод этмайди. Товар (иш, хизмат)лар хавфсиз бўлиши ҳақидаги талабларга жавоб бермайдиган товар (иш, хизмат)лар туфайли истеъмолчиларга зарар етказилса, товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсиз бўлиши ва уларнинг сифати устидан назоратни амалга оширувчи давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Ишлаб чиқарувчи, ижрочи ва сотувчи истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини бузганлиги учун жавобгар бўлади. Ўзлари сотадиган товарларда ишлаб чиқилган сана ва яроқлилик муддати кўрсатилиши керак. Яроқлилиги ўтган товарни сотиш, нотўғри маълумот бериш ёки товарнинг сифати паст бўлса жавобгарликка тортилади. KIMGA TEGISHLI Ишлаб чиқарувчи, ижрочи, сотувчи ва давлат назорат органларининг мансабдор шахсларига. AMALDA Дўконда сотувчи яроқлилиги ўтган сут сотди. Истеъмолчи ўзи бўлажак боласи учун сотиб олди. Бола ўзи ичди ва касалланди. Сотувчи ва дўкон эгаси жавобгар бўлиб, зарарни қоплаши керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Bu masala bo‘yicha hujjat kerakmi?Iste’molchi talabnomasi (pretenziya)Sotuvchiga yozma talab: qaytarish, almashtirish yoki zararni qoplash.Bepul sinab ko‘ring — oyiga 5 ta hujjat

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.