«Ипотека тўғрисида»ги қонун

45-modda. Мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни

Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери); ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери); бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни; асосий мажбуриятнинг, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиши эҳтимолига қадар ипотекага қўювчи тўлаши керак бўлган барча йиғимлар, чиқимлар ва харажатларнинг умумий расшифровкаси; хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида барча қарзларни тўлиқ узиш тўғрисидаги таклиф; ипотека нарсаси бўлган гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича аукцион ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.