«Ипотека тўғрисида»ги қонун

46-modda. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак: ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери); ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери); бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни ва ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи олдидаги, ипотека нарсасини реализация қилиш ҳисобига қаноатлантирилиши керак бўлган барча қарзларининг умумий суммаси; ипотека нарсаси бўлган ва аукционга қўйилаётган кўчмас мулкнинг номи, тавсифи ва таърифи; аукцион ўтказиладиган жой ва вақт. Агар аукцион ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказиладиган бўлса, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада мазкур ташкилотнинг номи, жойлашган ери ва телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.