«Ипотека тўғрисида»ги қонун

33-modda. Ипотека тўғрисидаги шартнома ёки ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш

Ипотека билан таъминланган мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) шу кредиторнинг ўзи томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтказилиши мумкин. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга қарздорнинг розилигини талаб қилмасдан ўтказишга ҳақли. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бошқа шахс фойдасига ўз ҳуқуқларидан воз кечилганда, ипотека билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқи ҳам ўша шахсга ўтади. Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб эътироф этилади. Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи шу ҳуқуқ янги кредиторга ўтган пайтдаги мавжуд ҳажмда ва шартларда ўтади. Хусусан, мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга бўлган ҳуқуқ янги кредиторга ўтади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.