«Ипотека тўғрисида»ги қонун

32-modda. Олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талабларини қаноатлантириш

Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин, гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади. Ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича қаратилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида олдинги ипотека билан таъминланган, ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган талаблар бўйича ҳам ипотека билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш талаб қилиниши ва ундирув мазкур мол-мулкка қаратилиши мумкин. Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчи бу ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув қаратилган мол-мулк олдинги ипотекага доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан бирга уни олувчига ўтади. Олдинги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ҳам бу мол-мулкка ундирув қаратилишига йўл қўйилади. Агар олдинги ипотека билан таъминланган талаблар қаноатлантирилиши учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкнинг бир қисмига қаратиш етарли бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар муддатидан олдин қаноатлантирилмайди. Ундирувга ўз талабларини тақдим этиш ниятида бўлган ипотекага олувчи бу ҳақда ўша мол-мулкнинг ипотекаси тўғрисидаги бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича талаблар гаров билан таъминланган мол-мулкка ундирув қаратилгунига қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шарт. Агар олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчи айнан ўша шахснинг ўзи бўлса, ушбу моддадаги қоидалар қўлланилмайди. Бу ҳолда ипотекаларнинг ҳар бири билан таъминланган талаблар, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тегишли мажбуриятларни бажариш муддатларига мувофиқ навбати билан қаноатлантирилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.