Йўқолган ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни тиклаш ипотекага қўювчи томонидан, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан ҳам қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
агар ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига киритилган маълумотлар бўйича йўқолган гаров хатига ёзиб қўйилган гаровга ўтказишга доир барча махсус ёзувларни аниқлаш мумкин бўлса, мазкур реестрда ипотекага олувчи сифатида кўрсатилган шахснинг улар номига ёзилган аризаси асосида;
юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисида суд чиқарган қарор асосида.
Ипотекага қўювчи, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ҳам имкони борича қисқа муддатларда ҳужжатли гаров хатининг дубликатини тузишлари ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга топширишлари шарт.
Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни ичида ҳужжатли гаров хатининг дубликатини расмийлаштириши шарт, унда «дубликат» деган белги бўлиши керак.
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳужжатли гаров хатини йўқотган шахсга топшириш орқали берилади.
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган ҳужжатли гаров хатига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган гаров хатига мувофиқ эмаслиги муносабати билан юзага келган зарарлар учун жавобгарлик рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади. Агар бу номувофиқлик учун ҳужжатли гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавобгар бўлса, улар ҳужжатли гаров хати дубликати қонуний эгасининг ушбу ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга оширишини мазкур номувофиқлик муносабати билан рад этишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
21-modda. Йўқолган ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни тиклаш
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.