Ипотекага қўювчи ипотека нарсасига эгалик қилишга ва ундан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишга ҳақли.
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасидан маҳсулот, ҳосил ва даромад олишга ҳақли. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ана шу маҳсулот, ҳосил ва даромадга бўлган ҳуқуқларга эга бўлмайди.
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи ипотека нарсасини лозим даражада асраш учун, шу жумладан уни ўз вақтида жорий таъмирлашни ўтказиш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда уни бошқа шахсларнинг қонунга хилоф тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун ўз ҳисобидан барча зарур чораларни кўриши шарт.
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасининг йўқ бўлиб кетиши, шикастланиши, бузилиши ёки ҳолати ёмонлашувига олиб келувчи ҳар қандай хавф-хатар, шунингдек ипотекага олувчининг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида ипотекага олувчини ўз вақтида ёзма шаклда хабардор этиши керак.
Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома амал қиладиган муддат давомида ипотека нарсасининг мавжудлигини, ҳолатини, уни асраш ва ундан фойдаланиш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга. Ипотекага олувчи томонидан бундай текширув ўтказилиши ипотека нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишни тўхтатиб қўймаслиги ёки ипотекага қўювчининг ёхуд ипотека нарсаси вақтинча фойдаланишида турган бошқа шахснинг ҳуқуқларини ўзгача тарзда бузмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
22-modda. Ипотека нарсасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни асраш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.