Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ипотека тўғрисидаги шартнома асос бўлади.
Қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига сабаб бўлувчи кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш алоҳида ариза берилмаган ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўланмаган ҳолда амалга оширилади.
Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг ҳуқуқларига ипотека юкланган бўлса, шу шахснинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви амалга оширилган кун ипотека давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳисобланади.
Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мол-мулкни ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қуювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Ипотека билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилганида, ипотекага олувчи ипотекага қўювчининг талабига кўра рўйхатдан ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ипотекага олувчи томонидан мазкур талаб бажарилмаган тақдирда ипотекага қўювчи ундан бу мажбурият бажарилмаганлиги туфайли ўзига етказилган зарарларнинг ўрни тўла ҳажмда қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳар қандай шахс рўйхатдан ўтказувчи органда тегишли мол-мулк ипотекаси тўғрисида қайд ёзуви борлиги ёки йўқлиги ҳақида маълумот ҳамда ипотека тўғрисидаги қайд ёзувидан тасдиқланган кўчирма олишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
13-modda. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.