Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Гаров хатида, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотекага олувчининг қонун асосидаги ипотека бўйича ва мазкур ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлари тасдиқланиши мумкин.
Гаров хати эгасининг номи ёзилган ноэмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у гаров хати қонуний эгасининг қуйидаги ҳуқуқларини тасдиқлайди:
ипотека билан таъминланган пул мажбуриятининг, шу мажбурият мавжудлигининг бошқа далилларини тақдим этмаган ҳолда бажарилишига эришиш ҳуқуқи;
ипотека белгиланган мол-мулкка бўлган гаров ҳуқуқи.
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва (ёки) ипотекага қўювчи гаров хати бўйича мажбуриятли шахслардир.
Гаров хати ипотекага қўювчи томонидан, агар у бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан қоғоз (бундан буён матнда ҳужжатли гаров хати деб юритилади) ёки электрон (бундан буён матнда электрон гаров хати деб юритилади) шаклда тузилади ва рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Электрон гаров хати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон гаров хати шаклини тўлдириш орқали расмийлаштирилади.
Гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин расмийлаштирилади.
Ҳужжатли гаров хати расмийлаштирилганидан кейин дастлабки ипотекага олувчига берилади.
Электрон гаров хати расмийлаштирилганидан кейин «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига ва дастлабки ипотекага олувчига юборилади.
Ҳужжатли гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби ипотекага олувчи томонидан, электрон гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби эса «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан юритилади.
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатли гаров хати тўғрисидаги қоидалар, агар электрон гаров хатининг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, электрон гаров хатига нисбатан ҳам қўлланилади.
Электрон гаров хатини бериш, сақлаш, унга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Гаров хатлари берилиши уларнинг эмиссияси ҳисобланмайди ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Гаров хати ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилгунига қадар исталган пайтда тузилиши ва ипотекага олувчига берилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Ипотека тўғрисида»ги қонун
14-modda. Ипотекага олувчининг гаров хати бўйича ҳуқуқлари
(14-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.