«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун

43-modda. Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш

(43-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 июлдаги ЎРҚ-551-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон)

Йўқолган ижро иши юритилиши суд томонидан ишда иштирок этган шахсларнинг, ижро иши юритилиши тарафларининг, давлат ижрочисининг, прокурорнинг, шунингдек ижро ҳужжатини берган суд ёки бошқа органнинг ташаббусига биноан тикланиши мумкин. Йўқолган ижро иши юритилиши тўлиқ ёки у суд фикрига кўра тикланиши зарур деб ҳисоблаган қисмида тикланади. Йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги ариза ижро этиладиган жойдаги судга берилади. Аризада ижро ишини юритилишига доир маълумотлар тўлиқ баён этилиши лозим. Аризачида сақланиб қолган ва ижро ишини юритилишига дахлдор бўлган ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари аризага илова қилинади. Суд ишни кўраётганда ижро иши юритишнинг сақланиб қолган қисмидан, иш йўқолгунига қадар ундан жисмоний ва юридик шахсларга олиб берилган ҳужжатлардан, бу ҳужжатларнинг нусхаларидан, шунингдек ижро иши юритилишига дахлдор бўлган бошқа маълумотнома ва ҳужжатлардан фойдаланади. Суд ижро ҳаракатларини бажариш вақтида иштирок этган ёки ҳозир бўлган шахсларни гувоҳ сифатида сўроқ қилиши мумкин. Тўпланган материаллар йўқолган ижро иши юритилишини аниқ тиклаш учун етарли бўлмаса, суд ажрим чиқариб, ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тугатади. Бу ҳолда аризачи умумий тартибда даъво тақдим этишга ҳақли. Аризачи йўқолган ижро иши юритилишини тиклаш тўғрисидаги иш кўриб чиқилиши вақтида суд томонидан қилинган суд харажатларини тўлашдан озод қилинади. Била туриб, ёлғон ариза берилган бўлса, суд харажатлари аризачидан ундириб олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

ЙЎҚОЛГАН ИЖРО ИШИ ЮРИТИЛИШИНИ ТИКЛАШ Нимани ангlatadi Бу норма судда йўқолиб кетган ижро иши юритилишини қайта тиклаш жараёнини белгилайди. Йўқолган ишни судга ариза берилганда, суд сақланиб қолган ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланиб, ишни қайта юритади. Агар материаллар етарли бўлмаса, суд ишни қайта кўриш учун даъво берилишини рухсат беради. Кимга tegишли Бу норма судлар, ижро иши юритилиши тарафлари, давлат ижрочилари ва прокуратурага тегишли. Амалда Масалан, Ўзбекистонда қарз берилган пулни қайтаришни талаб қилувчи ижро иши юритилиши йўқолиб кетса, қарз берувчи судга ариза беради. Суд сақланиб қолган шартномалар ва гувоҳ сўзларидан фойдаланиб, ишни қайта юритади ва қарзни қайтаришни буюртади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.