Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ижро этишда қуйидаги мажбурий ижро этиш чораларини қўллайди:
1) ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш;
2) меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги даромадларига қаратиш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1-бандида қайд этилган мажбурий ижро этиш чораси видеоконференцалоқа харажатларини, коммунал хизматлар тўлови юзасидан қарздорликни, кўп квартирали уйлар мулкдорларининг мажбурий бадалларини ёки тўловлари бўйича қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан қўлланилмайди.
Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш, қоида тариқасида, ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда амалга оширилади. Бунда ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул маблағларига қаратиш тартиби Мажбурий ижро бюроси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Ижро ҳужжати ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро этилганда ушбу моддада назарда тутилмаган бошқа мажбурий ижро этиш чораларини, шунингдек қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқиши учун вақтинча чеклов чораларини қўллашга йўл қўйилмайди, шунингдек ижро ҳужжати талабларини бажармаганлиги учун қарздор жисмоний шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик қўлланилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun
43²-modda. Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари
(43²-модда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-1134-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.04.2026 й., 03/26/1134/0389-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.