Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
1) агар суд томонидан аниқланган ҳуқуқий муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўйса, қарздор вафот этганда, у вафот этган деб эълон қилинганда ёки бедарак йўқолган деб топилганда;
3) агар қонунчиликда низолашишга йўл қўйилган бўлса, қарздор ижро ҳужжати юзасидан суд тартибида низолашганда;
4) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга органларнинг қарорлари (мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари) устидан судга шикоят берилганда;
5) ижро ҳужжати бўйича ундирув қаратилган мол-мулкни рўйхатдан чиқариш (хатлашдан озод қилиш) тўғрисида судга даъво аризаси берилганда;
6) ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган бошқа асослар вужудга келганда.
Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши шарт:
1) қарздор муддатли ҳарбий хизматда бўлганда ёки муддатли ҳарбий хизматда бўлган ундирувчи илтимос қилганда;
2) қарздорнинг тўловга қобилиятсизлиги тўғрисидаги иш бўйича иқтисодий суд томонидан иш юритиш қўзғатилганда, шу жумладан кузатувни жорий этиш, суд санациясини ёки ташқи бошқарувни жорий этиш ва (ёки) уларнинг муддатини узайтириш ҳақида иқтисодий суд томонидан ажрим қабул қилинганда, бундан ижро этилиши «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тўхтатиб турилиши мумкин бўлмаган ижро ҳужжатлари мустасно;
2¹) қарздор муомалага лаёқатсиз деб топилганда;
3) ижро ҳужжатини бериш учун асос бўлган суд ҳужжатини ёки бошқа орган ҳужжатини ижро этишни тўхтатиб туриш ҳуқуқи қонунда берилган мансабдор шахс томонидан қарор чиқарилганда;
4) ундирувчи медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда, агар ижро иши аввал медиация тартиб-таомилини амалга ошириш муносабати билан тўхтатиб турилмаган бўлса;
5) қарздор томонидан ижро иши бўйича кафолат маблағлари киритилганда.
lex.uz’dagi asl matn«Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонун
34-modda. Ижро иши юритишни тўхтатиб туришнинг мажбурийлиги
(34-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 августдаги ЎРҚ-1082-сонли Қонунига асосан 5-банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2025 й., 03/25/1082/0750-сон)
Oddiy tilda
ИЖРО ИШИ ЮРИТИШНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШНИНГ МАЖБУРИЙЛИГИ
Нимани англадади
Ижро иши юритиш — бу қарздорнинг қарзини тўлатиш учун унинг молларини сотиш ёки пулини олиш жараёни. Бирок қонун бўйича муайян вақтларда суд ёки давлат ижрочиси бу жараённи вақтинча тўхтатиши керак. Бу тўхтатиш мажбурий, яъни сўраш керак эмас, балки қонун буйруги бўйича амалга ошириш керак.
Кимга тегишли
Бу қоида суд, давлат ижрочиси, қарздор ва ундирувчига (қарз талаб қилувчига) тегишли.
Аmalда
Масалан, қарздор ўрдуда муддатли хизмат қилаётган бўлса, ижро иши юритиш тўхтатиб турилади. Ёки қарздор ифлосликка тушса, иқтисодий суд санация жараёнини бошласа, ижро иши юритиш тўхтатилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.