«Sud hujjatlari va boshqa organlar hujjatlarini ijro etish to'g'risida»gi qonun

35-modda. Ижро иши юритишни тўхтатиб туриш

(35-модда биринчи қисмининг 6-банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги ЎРҚ-762-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 03/22/762/0290-сон)

Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда суд томонидан тўхтатиб турилиши мумкин: 1) қарздор ёки ундирувчи ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда; 2) қарздор узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганда; 3) қарздор стационар даволаш муассасасида даволанаётганда; 4) давлат ижрочисининг ҳаракатлари (қарорлари) устидан шикоят берилганда; 5) рўйхатга олинган мол-мулкни баҳолаш натижалари юзасидан низолашилганда; Ижро иши юритиш қуйидаги ҳолларда давлат ижрочиси томонидан тўхтатиб турилиши мумкин: 1) давлат ижрочиси ижро этилиши лозим бўлган суд ҳужжати ёки бошқа орган ҳужжатини тушунтириш тўғрисидаги, ижро ҳужжатини кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш ҳақидаги, ижро этиш усули ва тартибини ўзгартириш тўғрисидаги аризалар билан ижро ҳужжатини берган тегишли судга ёки бошқа органга мурожаат қилганда; 2) қарздор жисмоний шахс, унинг мол-мулки ёки олиб қўйилиши лозим бўлган бола қидирилаётганда; 3) давлат ижрочиси томонидан жарима тариқасидаги жиноий жазони бошқа жазо турига алмаштириш тўғрисида судга тақдимнома киритилганда; 4) ундирувчи илтимос қилганда. Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ижрочилари уларга бўйсунувчи давлат ижрочиларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ва қарорлари устидан шикоят келиб тушганда, зарур бўлган ҳолларда, ижро иши юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.