Ички ишлар органларининг тизими Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари (бўлимлари), жазони ижро этиш муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти ва унинг бўлинмалари, ички ишлар органларининг ўта муҳим ва тоифаланган объектлардаги бўлинмалари, шаҳарча ички ишлар бўлинмалари, маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари ҳамда ички ишлар органларининг таянч пунктлари, шунингдек таълим ва тиббиёт муассасалари, ички ишлар органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этиладиган бошқа бўлинмалар ва ташкилотлардан иборатдир.
Ички ишлар органлари тизимига ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқлар ва имтиёзлардан фойдаланадиган қоровул қўшинлари ҳам киради.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибига киради.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига, қонунчиликка мувофиқ айрим масалалар бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ахборотни йилига икки марта Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этади.
Ички ишлар органларининг ташкилий-штат тузилиши ва штат сонининг энг юқори чегараси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun
13-modda. Ички ишлар органларининг тизими
(13-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 19 майдаги ЎРҚ-1146-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 03/26/1146/0514-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.