«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun

14-modda. Ички ишлар органларининг мансабдор шахсларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш

(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 23 июлдаги ЎРҚ-1166-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.08.2026 й., 03/26/1166/0842-сон)

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимига тасдиқланади ва лавозимидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан озод этилади. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган тартибда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бошқармаларининг (бўлимларининг) бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқларининг, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ушбу модданинг биринчи — бешинчи қисмларида кўрсатилмаган ички ишлар органлари ходимларини лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.