«Ichki ishlar organlari to'g'risida»gi qonun

12-modda. Фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланиш

(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ички ишлар органлари ўз фаолиятида фан ютуқларидан, замонавий технологиялардан ва ахборот тизимларидан фойдаланади. Ички ишлар органлари жисмоний ва юридик шахсларга ушбу органларнинг ваколатларига тааллуқли электрон давлат хизматлари кўрсатилишини, шунингдек ҳужжатларни қабул қилиш ва рўйхатга олишнинг, давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўғрисидаги хабарномаларнинг электрон шакллари қўлланилишини қонунчиликка мувофиқ таъминлайди. Ички ишлар органлари жамоат тартибини, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда, уларни аниқлашда, уларга чек қўйишда, уларни фош этишда, тергов қилишда ҳамда жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши ҳолатларини, ҳодисалар ҳолатларини ҳужжатлаштиришда, шу жумладан жамоат жойларида, шунингдек ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажараётган ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларини қайд этиш учун техник воситалардан, шу жумладан аудио-, фото- ва видео қайд этиш воситаларидан фойдаланиши мумкин. Ички ишлар органларида давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни муҳофаза қилиш, шу жумладан криптографик воситаларни қўллаган ҳолда техник жиҳатдан муҳофаза қилиш таъминланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.