«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

46-modda. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясини тузиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини ҳал этишга доир конституциявий ваколатларини амалга ошириш мақсадида беш йил муддатга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссияси (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги маслаҳат-кўмаклашувчи органдир. Комиссия таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади. Комиссия раис, раис ўринбосари, котиб ва Комиссиянинг бошқа аъзоларидан таркиб топади. Комиссиянинг раиси, раис ўринбосари ва бошқа аъзолари унинг ишида жамоатчилик асосида иштирок этади. Комиссия мажлисида раис йўқ бўлган тақдирда унинг вазифалари раис ўринбосарининг зиммасига юклатилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясининг регламенти Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.