«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

45-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олишни расмийлаштириш масалаларига оид материалларни тайёрлаш

(45-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 февралдаги ЎРҚ-905-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2024 й., 03/24/905/0106-сон)

Фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги ариза доимий яшаш жойидаги ички ишлар органига топширилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади: сўровнома; фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномаси; никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома; аризачининг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотнома (ўзгаришлар мавжуд бўлса); 2005 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикасига кириб келганлигини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинганлигини ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўн беш йил ва ундан ортиқ йил давомида доимий яшаб келаётганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар. Фуқаролиги бўлмаган шахсни Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олиш тўғрисидаги аризани ички ишлар органлари томонидан кўриб чиқишнинг умумий муддати ариза топширилган кундан эътиборан уч ойни ташкил этади. Ушбу Қонуннинг 6-моддасида назарда тутилган ҳолатлар тасдиқланган тақдирда, фуқаролиги бўлмаган шахс тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари бошлиқлари ёки вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан тасдиқланиб, Ички ишлар вазирлиги билан келишилган хулосага асосан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси деб тан олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.