«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

47-modda. Комиссиянинг асосий вазифалари

(47-модданинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги масалаларига оид илтимосномаларни кўриб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президентига фуқаролик масалалари юзасидан таклифлар киритиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган фуқаролик масалаларига оид қарорларнинг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш; Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисидаги қонунчилиги ижросини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентига мазкур йўналишда аниқланган муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар киритиш; фуқаролик масалалари бўйича халқаро амалиётни ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.