«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

27-modda. Хорижда доимий яшаётган ва доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш

Хорижда доимий яшаётган ва етти йил мобайнида доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини аниқлаш учун консуллик муассасалари: консуллик муассасасига шахсан мурожаат қилган шахсларнинг мурожаатларини ёхуд консуллик муассасаларига Ташқи ишлар вазирлиги орқали келиб тушган маълумотларни текширади; шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги чет давлатнинг сўровномаларини ўрганади; ўз консуллик округларидаги мамлакатларда озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритади; хорижга доимий яшашга чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Ички ишлар вазирлиги деб юритилади) ҳар чоракда берадиган сўровномаларига кўра доимий консуллик ҳисоби рўйхатлари бўйича текширади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган факт аниқланган тақдирда, Ташқи ишлар вазирлиги хулоса тайёрлайди ва уни материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади. Хорижда доимий яшаётган ва етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик муассасасига доимий консуллик ҳисобига қўйиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Консуллик муассасаси ариза берувчининг шахсини аниқлайди, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган шахсларнинг рўйхати билан солиштиради ва Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига ўз вақтида турмаганлиги сабабларини ўрганади. Бунда ариза берувчига ушбу Қонун 25-моддасининг қоидалари тушунтирилади. Узрли сабаблар мавжуд бўлганда консуллик муассасаси Ўзбекистон Республикаси фуқаросини доимий консуллик ҳисобига қўйиш учун ҳужжатларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Касаллик, яшаб турилган мамлакатда консуллик муассасаси мавжуд эмаслиги ва фуқарога боғлиқ бўлмаган бошқа сабаблар узрли сабаблар ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг доимий консуллик ҳисобига қўйилганлиги тўғрисидаги ахборот Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.