Чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирган шахсларни аниқлаш учун консуллик муассасалари манфаатдор вазирликлар ҳамда идораларнинг маълумотларини текширади, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг келиб тушаётган мурожаатларини ўрганади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган фактлар тасдиқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Ташқи ишлар вазирлиги деб юритилади) хулоса тайёрлайди ва уни материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади.
lex.uz’dagi asl matn«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун
26-modda. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет давлат ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги фактларини аниқлаш
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.