«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

28-modda. Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги фактини аниқлаш

(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июндаги ЎРҚ-696-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.06.2021 й., 03/21/696/0553-сон)

Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги факти аниқланган тақдирда Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги материалларни Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларига топширади. Била туриб ёлғон маълумотларни ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига қабул қилинганлиги факти суднинг қонуний кучга кирган қарори билан белгиланади. Қарор чиқарган суд қарорнинг кўчирма нусхасини Ички ишлар вазирлигига ёки Ташқи ишлар вазирлигига юборади. Суднинг қарори асосида Ички ишлар вазирлиги ёки Ташқи ишлар вазирлиги хулоса тайёрлайди ва хулосани материаллар билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик масалалари комиссиясига юборади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.