«Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонун

25-modda. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини йўқотиш асослари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади: а) шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида; б) агар хорижда доимий яшовчи шахс етти йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган бўлса; в) агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса; г) агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса; д) агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса; е) агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва йигирма бир ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса. Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги унинг эрининг (хотинининг) ва фарзандининг (болаларининг) фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.