Давлат контракти шартларига мувофиқ товарлар бевосита давлат буюртмачисига ёки унинг кўрсатмаси (жўнатиш разнарядкаси)га мувофиқ бошқа шахс (олувчи)га етказиб бериладиган ҳолларда контрактни бажариш бўйича тарафларнинг муносабатлари ушбу Кодекснинг 437-456-моддаларида назарда тутилган қоидалар билан тартибга солинади.
Агар давлат контрактида сотиб олувчиларга товарлар етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) томонидан давлат буюртмачиси белгилайдиган давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаларига мувофиқ амалга оширилиши назарда тутилган бўлса, давлат буюртмачиси давлат контракти тузилган кундан бошлаб кечи билан ўттиз кунлик муддатда сотиб олувчининг етказиб берувчи (ижрочи)га бириктирилгани тўғрисида маҳсулот етказиб берувчи — ижрочи ва сотувчига билдириш хати юборади.
Сотиб олувчи етказиб берувчи (ижрочи)га бириктирилгани тўғрисидаги билдириш хати давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини тузишга асос бўлиб хизмат қилади.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар жўнатиш разнарядкаларида кўрсатилган олувчиларга етказиб берилган ҳолларда, агар давлат контрактида бошқача ҳисоб-китоб тартиби назарда тутилган бўлмаса, товарлар ҳақи давлат буюртмачиси томонидан тўланади.
Товарлар сотиб олувчиларга давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномаси бўйича етказиб берилган ҳолларда, агар давлат контрактида баҳо белгилаш ва ҳисоб-китобларнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчилар товарлар ҳақини давлат контрактига мувофиқ белгиланадиган баҳоларда тўлайдилар.
Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги давлат контракти бўйича товарлар ҳақи сотиб олувчи томонидан тўланганда давлат буюртмачиси сотиб олувчининг ушбу мажбурияти бўйича кафил деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
461-modda. Давлат контрактини бажариш
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.