Fuqarolik kodeksi

460-modda. Давлат контрактини тузиш тартиби

Агар тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, давлат контракти лойиҳаси давлат буюртмачиси томонидан ишлаб чиқилади ва маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)га юборилади. Давлат контракти лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз кунлик муддатда уни имзолайди ва давлат контрактининг бир нусхасини бошқа тарафга қайтаради, давлат контракти шартлари юзасидан келишмовчиликлар мавжуд бўлса, худди шу муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган давлат контракти билан бошқа тарафга юборади ёки унга давлат контрактини тузишдан бош тортишини маълум қилади. Давлат контракти билан келишмовчиликлар баённомасини олган тараф ўттиз кун ичида келишмовчиликларни кўриб чиқиши, контракт шартларини бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва унга давлат контрактини келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Бу муддат тугагач, манфаатдор тараф ҳал қилинмаган барча келишмовчиликларни ўттиз кунлик муддатда суд муҳокамасига топшириши мумкин. Давлат контракти давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш тўғрисидаги буюртмани жойлаштириш танлови натижалари бўйича тузиладиган ҳолларда давлат контракти танлов ўтказилган санадан бошлаб ўттиз кун ичида тузилиши лозим. Агар давлат контрактини тузиши мажбурий бўлган тараф уни тузишдан бош тортса, иккинчи тараф бошқа тарафни давлат контрактини тузишга мажбур қилиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.