Fuqarolik kodeksi

462-modda. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини тузиш

Агар давлат контрактида шартнома лойиҳасини тайёрлашнинг бошқача тартиби назарда тутилган бўлмаса ёки шартнома лойиҳаси сотиб олувчи томонидан тақдим қилинган бўлмаса, маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) бириктириш тўғрисидаги билдириш хатида кўрсатилган сотиб олувчига давлат буюртмачисидан билдириш хати олинган вақтдан бошлаб ўттиз кундан кечиктирмай давлат эҳтиёжлари учун товар етказиб бериш шартномасининг лойиҳасини йўллаши лозим. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасининг лойиҳасини олган тараф кечи билан ўттиз кунлик муддатда уни имзолайди ва шартноманинг бир нусхасини иккинчи тарафга қайтаради, шартнома шартлари бўйича келишмовчиликлар бўлганда эса худди шу муддатда келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган шартнома билан биргаликда бошқа тарафга юборади. Давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини келишмовчиликлар баённомаси билан олган тараф ўттиз кун ичида келишмовчиликларни кўриб чиқиши, шартнома шартларини бошқа тараф билан мувофиқлаштириш чораларини кўриши ва унга шартномани келишилган таҳрирда қабул қилиши ёки келишмовчиликлар баённомасини рад этиши ҳақида хабар бериши лозим. Манфаатдор тараф ҳал қилинмаган келишмовчиликларни ўттиз кунлик муддатда суд муҳокамасига топшириши мумкин. Агар маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи) давлат эҳтиёжлари учун товарлар етказиб бериш шартномасини тузишдан бош тортса, сотиб олувчи маҳсулот етказиб берувчи (ижрочи)ни сотиб олувчи ишлаб чиққан шартнома лойиҳаси шартларида шартнома тузишга мажбур қилиш ҳақидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.