Ўн тўрт ёшга тўлмаган ва иш ҳақи (даромад) олмайдиган вояга етмаган шахс майиб бўлиб қолган ёки соғлиғига бошқача тарзда шикаст етказилган тақдирда зарар етказилганлиги учун жавобгар шахс соғлиққа шикаст етказилиши туфайли қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт.
Жабрланувчи ўн тўрт ёшга тўлганда, шунингдек ўн тўртдан ўн саккиз ёшгача бўлган иш ҳақи (даромад) олмайдиган вояга етмаган шахсга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарар учун жавобгар шахс жабрланувчига соғлиққа шикаст етказилиши туфайли қилинган харажатлардан ташқари, шунингдек унинг меҳнат қобилияти йўқотилганлиги ёки камайганлиги билан боғлиқ зарарни қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш карраси миқдоридан келиб чиқиб, қоплаши шарт.
Агар вояга етмаган шахс соғлиғига шикаст етказилгунига қадар иш ҳақи (даромад)га эга бўлган бўлса, унда зарар ушбу иш ҳақи (даромад) миқдоридан келиб чиқиб, аммо қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг беш каррасидан кам бўлмаган миқдорда тўланади.
Соғлиғига илгари шикаст етказилган вояга етмаган шахс меҳнат фаолияти бошланганидан сўнг зарар учун тўланаётган ҳақни у оладиган иш ҳақи (даромад) ёхуд унга лавозими бўйича белгиланган ҳақ миқдоридан ёки у ишлаётган жойдаги айни шундай малакадаги ходимнинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиқиб, кўпайтиришни талаб қилишга ҳақли.
lex.uz’dagi asl matnFuqarolik kodeksi
1008-modda. Вояга етмаган шахснинг соғлиғига шикаст етказилганда зарарнинг ўрнини қоплаш
(1008-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.