Fuqarolik kodeksi

1009-modda. Боқувчиси вафот этганлиги натижасида зиён кўрган шахсларга зарарни тўлаш

(1009-модда учинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)

Боқувчиси вафот этган тақдирда қуйидагилар зарарни ундириш ҳуқуқига эга: марҳумнинг қарамоғида турган ёки у вафот этган кунгача ундан таъминот олиш ҳуқуқига эга бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар; марҳумнинг вафотидан кейин туғилган фарзанди; меҳнат қобилиятидан қатъи назар, марҳумнинг қарамоғида бўлган унинг ўн тўрт ёшга тўлмаган ёхуд кўрсатилган ёшга тўлган бўлса ҳам тиббиёт муассасасининг хулосасига кўра саломатлиги бўйича бошқаларнинг парваришига муҳтож бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ва ишламайдиган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёки оиланинг бошқа аъзоси; марҳумнинг қарамоғида бўлган ва унинг вафотидан кейин беш йил ичида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган шахслар. Ишламайдиган ва марҳумнинг ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эр (хотин) ёхуд оиланинг бошқа аъзоси парваришлашни амалга ошириш даврида меҳнатга қобилиятсиз бўлиб қолган тақдирда, ана шу шахсларни парваришлаш тугаганидан кейин зарарни ундириш ҳуқуқини сақлаб қолади. Зарар қуйидагиларга тўланади: вояга етмаганларга — ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар; ўн саккиз ёшдан ошган ўқувчиларга — ўқувнинг кундузги шаклида ўқишни тугатгунга қадар, бироқ йигирма уч ёшдан ошмагунча; эллик беш ёшдан ошган аёлларга ва олтмиш ёшдан ошган эркакларга — умрбод; ногиронлиги бўлган шахсларга — ногиронлик муддатига; марҳумнинг қарамоғида бўлган болалари, неваралари, ака-укалари ва опа-сингилларини улар ўн тўрт ёшга тўлгунга қадар парваришлашда банд бўлган ота-онасидан бири, эри (хотини) ёхуд оиланинг бошқа аъзосига.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.