«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

8-modda. Электрон тижорат иштирокчилари

Электрон тижоратда товарларни сотувчи, хизматларни етказиб берувчи ёки ишларни бажарувчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда сотувчи деб юритилади), шунингдек электрон тижоратда товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) харидори, истеъмолчиси сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахслар (бундан буён матнда харидор деб юритилади) электрон тижорат иштирокчиларидир. Электрон тижорат соҳасидаги сотувчилар қуйидагилардан иборат: электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана ва (ёки) улгуржи сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) чакана сотиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ўзини ўзи банд қилган шахслар. Электрон тижоратда иштирок этиш, агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, электрон тижорат иштирокчисига нисбатан ахборот тизимларидан фойдаланмаган ҳолда амалга ошириладиган ўз тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қўшимча талаблар ёки чекловлар белгиланиши учун асос бўлиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.