«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

7-modda. Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг электрон тижорат соҳасидаги ваколатлари

(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 апрелдаги ЎРҚ-1057-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.04.2025 й., 03/25/1057/0351-сон)

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги электрон тижорат соҳасидаги ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда ваколатли давлат органи деб юритилади). Ваколатли давлат органи: электрон тижорат соҳасини тартибга солишни амалга оширади ва мазкур соҳадаги давлат сиёсатини рўёбга чиқаради; электрон тижорат соҳасидаги давлат дастурларини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этади; бошқа манфаатдор давлат органлари ва ўзга ташкилотлар билан биргаликда электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди; электрон тижоратни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади; электрон тижорат субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кўради; электрон тижорат тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштиришда ва унинг ижросини таъминлашда иштирок этади; электрон тижорат соҳасидаги тадқиқотларни ва мазкур соҳадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бажарилиши мониторингини ташкил этади; электрон тижорат соҳасига ахборот тизимларини ва ахборот ресурсларини жорий этишга кўмаклашади; электрон тижорат субъектларига хизмат қиладиган логистика инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашади; электрон тижорат соҳасига электрон тўловларнинг самарали усуллари ва тизимларини жорий этишда манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда иштирок этади; аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида электрон тижоратни тарғиб қилишни ҳамда оммалаштиришни ташкил этади. Ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.