Сотувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
электрон тижорат соҳасидаги ишлаб турган ахборот тизимларига офертани жойлаштириш (таклиф этиш);
ўз электрон савдо майдончасини ва унда товарларни (ишларни, хизматларни) бевосита сотишни ташкил этиш;
электрон тижоратдаги шартномаларни (бундан буён матнда шартнома деб юритилади) тузиш йўли билан товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш;
электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни электрон тижорат операторларига сақлаш учун топшириш.
Сотувчи:
қонунчилик талабларига риоя этиши;
товарлар (ишлар, хизматлар), уларни ишлаб чиқарувчилар, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) сотиб олишга тааллуқли бошқа қоидалар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни тақдим этиши;
электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг қонунчиликка мувофиқ сақланишини таъминлаши;
қонунчиликка мувофиқ электрон тижоратни амалга ошириш чоғида муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарларни (ишларни, хизматларни) сотишни амалга оширмаслиги;
электрон тижорат соҳасидаги стандартлар, нормалар ва қоидаларга риоя этиши шарт.
Сотувчи электрон тижоратни давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга оширган ёки фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида ёхуд хабардор қилиш тартибида амалга оширган тақдирда эса қонунчиликда белгиланган лицензиялаш тартибига, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларига мувофиқ амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Сотувчи қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун
9-modda. Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.