«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

25-modda. Электрон тижоратда товарларни етказиб бериш

Агар шартнома товарни етказиб бериш шарти билан тузилган бўлса, сотувчи товарни харидор томонидан кўрсатилган жойга шартномада белгиланган муддатларда етказиб бериши шарт. Товарларни шартномада кўрсатилган жойга етказиб бериш учун сотувчи: етказиб беришни ўзига тегишли бўлган транспорт воситасида мустақил равишда амалга ошириши (бундан қонунчиликда белгиланган ҳоллар мустасно); товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган етказиб бериш хизматларидан фойдаланиши; етказиб беришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларидан фойдаланиши мумкин. Қонунчиликка мувофиқ юк хатини расмийлаштириш талаб этиладиган ҳолларда электрон тижоратда товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш фақат электрон тарзда шакллантирилган юк хати бўйича амалга оширилади. Агар шартномада товарни етказиб бериш муддати кўрсатилмаган бўлса ва мазкур муддатни аниқлаш мумкин бўлмаса, товар харидор томонидан акцепт қабул қилинган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ошмайдиган муддатда етказиб берилиши керак. Сотувчи томонидан товарни харидорга етказиб бериш муддатлари бузилган тақдирда, сотувчи қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, сотувчи харидорга товарни етказиб бериши ва бир вақтнинг ўзида қонунчиликда назарда тутилган тегишли ҳужжатларни (техник паспортни, сифат сертификатини, қўллашга доир йўриқномани) тақдим этиши шарт. Агар қонунчиликда ёки шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, товар харидорга ёки шартнома тузилганлиги ёхуд товарни етказиб бериш расмийлаштирилганлиги тўғрисида гувоҳлик берадиган квитанцияни ёки бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳар қандай шахсга топширилган пайтдан эътиборан чакана олди-сотди шартномаси сотувчи томонидан бажарилган деб ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.