«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

26-modda. Электрон тижоратда нуқсонли товарни алмаштириб бериш ва (ёки) товарнинг нуқсонларини бартараф этиш

Шартнома бекор қилинганда сотувчи харидорга товарни қайтариб бериш амалга ошириладиган жой тўғрисида хабар бериши керак. Товарни намуна ва (ёки) унинг тавсифи бўйича реализация қилиш чоғида сотувчи намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлган товарни тақдим этиши, шунингдек харидорга товарни қабул қилиб олиши чоғида унинг бутлигини, яроқлилигини ва истеъмол хусусиятлари тўлиқ сақланганлигини текшириш имкониятини бериши шарт. Товар намунага ва (ёки) тавсифга мувофиқ бўлмаган ҳолларда, харидор уни алмаштиришни ёки пул суммасини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Харидорнинг айбисиз етказилган шикастлантиришлар, шунингдек товарни кўздан кечириш ва уни текшириб кўриш мақсадида ўровини очиш сабабли товар қийматининг пасайиши харидорни шартномани бекор қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди. Агар товардан фойдаланилмаган, у шикастланмаган, ўрови билан қайтарилган бўлса, унинг истеъмол хусусиятлари сақланган ва мазкур товар шу сотувчидан сотиб олганлигини тасдиқловчи асослар мавжуд бўлса, харидорнинг товарни алмаштириб бериш ёхуд қайтариб олиш ҳақидаги талаби қаноатлантирилиши лозим. Харидор товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир нуқсонларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда, сотувчи уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганда эса харидор талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт. Айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар мавжуд бўлмаган тақдирда, харидорнинг алмаштириб бериш тўғрисидаги талаби эътироз билдирилган пайтдан эътиборан бир ой ичида қаноатлантирилиши лозим. Агар айни шундай маркали (моделли, артикулли) товар мавжуд бўлмаса, шартнома бекор қилиниб, кўрилган зарарнинг ўрни сотувчи томонидан харидорга эътироз билдирилган пайтдан эътиборан бир ой ичида қопланиши лозим. Харидорнинг розилигига кўра, сотувчи нуқсонли товарни бошқа маркали (моделли, артикулли) шундай товарга алмаштириб бериб, харид нархини тегишинча қайта ҳисоб-китоб қилиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.