«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

24-modda. Пул маблағларини депонентлаш тизими

Электрон тижорат соҳасида пул маблағларини депонентлаш (бундан буён матнда «эскроу» хизмати деб юритилади) харидорнинг тўланган пул маблағларини шартномага доир тегишли мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунига қадар ушлаб туриш хизматидир. Савдо майдончаларининг операторлари, тўлов хизматларини етказиб берувчилар ва товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар (бундан буён матнда «эскроу» хизматини кўрсатувчи деб юритилади) ўз ахборот тизимларига ёки банк ҳисобварақларига «эскроу» хизматини жорий этиши мумкин. Товарлар (ишлар, хизматлар) учун харидор томонидан тўловни амалга ошириш чоғида «эскроу» хизматини кўрсатувчи тўланган пул маблағларини харидордан товарлар (ишлар, хизматлар) олинганлигининг тасдиғи олингунига қадар сақлаш ҳуқуқига эга. «Эскроу» хизматини жорий этишда тегишли шартнома доирасида, агар товар етказиб берилмаса ёки тавсифга мос келмаса, «эскроу» хизматини кўрсатувчи пул маблағларини харидорга қайтаради (асосли даъво мавжуд бўлганда) ёки, агар товар харидор томонидан олинган ва қабул қилинган бўлса, пул маблағлари сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади. Агар харидор шартнома бўйича мажбуриятларни бажариш муддати тугагач товарлар (ишлар, хизматлар) олинганлиги фактини тасдиқламаса ёки рад этмаса, пул маблағлари шартномада назарда тутилган муддатда автоматик равишда сотувчининг ҳисобварағига ўтказилади. «Эскроу» хизматини кўрсатувчи «эскроу» хизматини амалга оширишда: шартноманинг тегишли шартлари бажарилгунига қадар пул маблағларини банкнинг алоҳида махсус ҳисобварағида сақлаши ёки уларнинг банк картасида депонентланишини таъминлаши; депонентланган пул маблағларининг ҳисобга олинишини уларни электрон тижоратдаги муайян шартномаларга боғлаган ҳолда таъминлаши; пул маблағлари депонентланганлиги фактига ва улар шартнома тарафларига ўтказилганлиги фактига тааллуқли ахборотни тақдим этиши; ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларида ва офертада «эскроу» хизматларини тақдим этиш шартларини назарда тутиши шарт. Электрон тижорат иштирокчиларининг депонентланган пул маблағлари «эскроу» хизматини кўрсатувчининг мулки ҳисобланмайди ва улардан унинг ҳар қандай контрагент олдидаги, шу жумладан давлат олдидаги мажбуриятларни бажариш учун фойдаланилиши мумкин эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.