«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

23-modda. Электрон тижорат соҳасида тўловларни амалга оширишнинг ўзига хос хусусиятлари

Электрон тижорат соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Товарларни (ишларни, хизматларни) хўжалик юритувчи субъектларга реализация қилиш ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисидаги ахборотни солиқ органларига онлайн режимда узатиш имконини берувчи виртуал кассадан мажбурий фойдаланиш воситасида амалга оширилади. Электрон тижорат соҳасида тўловларни электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширишда виртуал кассанинг электрон чеки харидорга маблағларни олувчи кўрсатилган ҳолда харидорнинг абонент рақамига ёки харидор кўрсатган электрон почта манзилига ёхуд харидорнинг шахсий кабинетига юборилиши керак. Электрон тижорат соҳасида товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб беришга доир хизматлар кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда кейинчалик инкассация қилиш шарти билан учинчи шахслар (сотувчилар) учун тўловни қабул қилиш ҳуқуқи берилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.