Электрон савдо майдончаси оператори ушбу Қонун 12-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган электрон тижорат оператори ҳуқуқларидан ташқари қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
ўз электрон савдо майдончасида товарларни (ишларни, хизматларни) сотишни бевосита, мустақил равишда амалга ошириш;
фаолиятнинг лицензияланадиган турларини амалга ошираётган ёки фаолиятни (ҳаракатларни) рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар асосида ёхуд хабардор қилиш тартибида амалга ошираётган сотувчиларнинг тегишли лицензияларини ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларини ёхуд хабарномаларини текшириш.
Электрон савдо майдончаси оператори ушбу Қонун 12-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган электрон тижорат оператори мажбуриятларидан ташқари:
қонунчиликка мувофиқ муомаладан олиб қўйилган ёки муомаласи чекланган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) реализация қилинишига барҳам берилиши бўйича чоралар кўриши;
савдо майдончасига хизмат кўрсатиш тўғрисидаги келишувни ва электрон савдо майдончасида савдо қилиш қоидаларини мунтазам равишда электрон савдо майдончасида акс эттириши;
электрон тижорат иштирокчилари хизмат кўрсатишга ва савдони амалга оширишга доир шартнома шартлари билан танишиб чиқа олишини, шунингдек уларнинг тўлиқ тарзда жойлаштирилишини таъминлаш учун техник чоралар кўриши ҳам шарт.
Агар электрон савдо майдончасининг оператори электрон тижорат соҳасидаги ўз фаолиятини тўхтатиб турмоқчи бўлса ёки хизмат кўрсатиш қоидаларига ўзгартишлар киритмоқчи бўлса, бу ҳақда камида ўттиз кун олдин тегишли савдо майдончасида эълон бериши керак (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно).
lex.uz’dagi asl matn«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун
13-modda. Электрон савдо майдончаси операторининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.