«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун

12-modda. Электрон тижорат операторларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Электрон тижорат операторлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: электрон тижорат соҳасидаги хизматларни шартнома асосида ўз ваколатлари доирасида кўрсатиш; электрон тижорат субъектларига кўрсатиладиган хизматларнинг шартларини белгилаш; электрон ҳужжатларни ва электрон хабарларни бошқа электрон тижорат операторларига сақлаш учун топшириш. Электрон тижорат операторлари: қонунчилик талабларига риоя этиши; ўз ахборот тизимларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш бўйича чоралар кўриши; электрон тижорат соҳасидаги стандартларга, нормаларга ва қоидаларга риоя этиши; ўзининг тўлиқ номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, лицензиялари, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлари, кўрсатиладиган хизматлари, уларни кўрсатиш шартлари ва қиймати (тарифлари) тўғрисидаги ахборотни электрон тижорат субъектларига ошкор этиши; электрон ҳужжатларнинг ва электрон хабарларнинг мазмунини ҳамда улардан фойдаланиш тартибини ўзгартирмаслиги (бундан электрон тижорат субъектлари томонидан тузилган шартномаларда назарда тутилган ҳоллар мустасно); электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ҳамда шахсга доир маълумотларни рухсатсиз фойдаланишдан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирларни таъминлаши; электрон ҳужжатларни, электрон хабарларни ёки уларнинг кўчирма нусхаларини, шу жумладан улардаги ахборотни учинчи шахсларга топширмаслиги (бундан қонунчиликда ёки шартномаларда назарда тутилган ҳоллар мустасно) шарт. Электрон тижорат оператори томонидан хизматлар кўрсатиш шартлари ва қоидалари ушбу Қонунга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги керак. Электрон тижорат субъектларининг электрон тижорат операторига топширилаётган электрон ҳужжатларининг ва электрон хабарларининг мазмуни билан боғлиқ бўлган ҳуқуқий оқибатлар учун электрон тижорат оператори жавобгар бўлмайди. Электрон тижорат оператори қонунчиликка ҳамда шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва унинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.