Электрон тижоратда тузиладиган шартномалар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжати талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Электрон тижоратда шартнома тарафлар ўртасида шартноманинг шартларини электрон ҳужжатлар ва (ёки) хабарларни тасдиқлаш йўли билан келишиш орқали электрон ҳужжат шаклида расмийлаштирилади.
Электрон тижоратда ҳужжатларни шакллантириш тарафларнинг келишувига кўра амалга оширилади.
Шартнома қонунчиликда белгиланган, шартномани тузиш ва бажариш билан боғлиқ бўлган ҳужжатларнинг мазмунига ва шаклига оид талабларга мос бўлиши керак.
Электрон тижорат операторларига ёки сотувчиларига шартнома тарафларини идентификация қилиш имконини берадиган, товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш чоғида ахборот тизимлари орқали шакллантирилган электрон тарздаги чеклар, квитанциялар, хабарлар ва бошқа ҳужжатлар товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб олинганлигини тасдиқлайдиган қоғоздаги шунга ўхшаш ҳужжатларга тенглаштирилади.
Шартномаларни тузиш чоғида қонунчиликда ёки тарафларнинг келишувида ҳужжатни ўз қўли билан имзолаш талаб қилинган ҳолларда электрон ҳужжат, агар шартнома тарафи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш тартиб-таомили бажарилса, имзоланган деб ҳисобланади.
Электрон тижоратдаги ҳужжатда ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган ҳамда уни идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган электрон тасдиқлаш усуллари («SMS», «Face-ID» ва бошқалар) ҳам имзо сифатида тан олинади.
lex.uz’dagi asl matn«Электрон тижорат тўғрисида»ги қонун
14-modda. Шартномалар тузишга доир умумий талаблар
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.