Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

2-band. I. умумий қоидалар — 2-банд

Чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикасига кириш визалари, шу жумладан транзит кириш визалари: а) Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари томонидан, бундай консуллик муассасалари мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама битими мавжуд бўлган бошқа давлатларнинг консуллик муассасалари томонидан берилади. Бош консулликлар, консулликлар, вице-консулликлар, консуллик агентликлари ва элчихоналарнинг консуллик бўлимлари Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги консуллик муассасалари ҳисобланади; б) халқаро аэропорт мақомига эга бўлган Ўзбекистон аэропортларидаги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг бўлинмалари томонидан берилади. Аэропортларда Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик муассасалари ва бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасига кириш визалари чет эл фуқароларининг барча тоифаларига берилади. Кириш визалари, қоидага кўра, бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда маълум тоифадаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга кириш визалари уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади. Инвестиция киритиш вақтида Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 500 бараваридан кам бўлмаган миқдорда хўжалик жамиятларининг акциялари ва улушларини сотиб олиш, шунингдек, хорижий инвестициялар иштирокида корхона ташкил этиш шаклида Ўзбекистон Республикасига инвестиция киритган чет эл фуқароларига кўп марталик уч йиллик инвестиция визаси (инвестиция визаси) берилади ва унинг амал қилиш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтирилади. Ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IТ-парк) резидентларининг таъсисчилари (иштирокчилари)га, уларнинг яккабошчилик асосидаги ижро этувчи органи вазифасини амалга оширувчи жисмоний шахс ёки коллегиал ижро этувчи органининг раиси ҳамда уларнинг ўринбосарларига, Рақамли стартаплар дастури иштирокчиси бўлган стартап лойиҳалар таъсисчилари (иштирокчилари)га ва мутахассисларига, олий таълим ташкилотларининг ахборот технологиялари соҳасида фан номзоди, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасига эга бўлган хорижлик профессор-ўқитувчиларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқмасдан унинг муддатини узайтириш имконияти билан бериладиган, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган кўп марталик «IT-visa» (кейинги ўринларда — «IT-visa») берилади; Бунда, инвестиция визаси ва «IT-visa» эгаларининг оила аъзолари (турмуш ўртоғи, ота-онаси ва фарзандлари)га уларнинг визалари амал қилиш муддатига мос равишда меҳмон визаси республикадан чиқмасдан туриб узайтириш ҳуқуқи билан расмийлаштирилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмаларида ёки халқаро мақомга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси аэропортларидаги бўлинмаларида визаларни расмийлаштириш учун таклиф этувчи ташкилотнинг аризасига кўра бериладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг рухсатномаси асос бўлади. «Фахрий фуқаро» мақоми берилган чел эл фуқаролари, шунингдек, уларнинг оила аъзолари (эр (хотини) ва вояга етмаган болалар) давлат божи тўламасдан уч йил муддатгача кўп марта фойдаланиладиган визаларни олиш ҳуқуқига эга.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.