Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)

19-band. Iv. ўзбекистон республикасига келиш ва ундан кетиш ҳуқуқидаги чеклашлар — 19-банд

Хорижий фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига келиши қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин: а) миллий хавфсизлик ёки жамоат тартибини муҳофаза қилишни таъминлаш манфаатлари йўлида; б) агар бу Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур бўлса; в) агар шахс чет эл террорчи, экстремист ва бошқа жиноий ташкилотларнинг фаолиятига алоқадор бўлса; г) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса ёки зарур ҳужжатларни тақдим этмаган бўлса; д) агар шахс илгари хорижий шахсларнинг Ўзбекистон Республикасига келиш-кетиш тартибини ҳамда бу ерда бўлиш қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг божхона, валюта ва бошқа қонунчилигини бузганлиги аниқланган бўлса; е) агар шахс касал бўлса ёки унинг саломатлиги жамият хавфсизлиги ва соғломлигига хавф туғдирса ҳамда ушбу касаллик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган бўлса. ж) агар шахс Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасида бўлиши номақбул деб топилган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатига киритилган бўлса. Ушбу қарор билан тасдиқланган чет эл фуқароларининг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидаларининг 22-бандига мувофиқ хорижий фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасига келиш чекланган бўлса, унга Ўзбекистон Республикасига келиши рад этилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.