Чет эл фуқаросининг Ўзбекистон Республикасидан кетишига қуйидаги ҳолларда рухсат берилмайди:
а) агар унинг кетиши давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатларига зид бўлса — кетишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларнинг амал қилиш муддати тугагунгача;
б) агар шахсга нисбатан унинг доимий яшаш учун чет элга кетишига тўсқинлик қилувчи шартнома, контракт мажбуриятлари амалда бўлса — ушбу мажбуриятлар тўхтатилгунга қадар;
в) агар шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса — иш охирига етказилгунга қадар ёки унинг юзасидан суд қарори қабул қилингунга қадар;
г) агар шахс жиноят содир этганлиги учун жазога ҳукм қилинган бўлса — жазони ўтаб бўлгунгача ёки жазодан озод этилмагунча;
д) агар шахс унга суд томонидан юкланган мажбуриятларни бажаришдан бош тортаётган бўлса — мажбуриятларни тўлиқ бажариб бўлгунга қадар;
е) агар шахс ўзи ҳақида қасддан сохта маълумотлар берган бўлса;
ж) агар судда шахсга нисбатан фуқаролик даъвоси қўзғатилган бўлса — суд томонидан қарор қабул қилиниб ва у ижро этилгунга қадар.
lex.uz’dagi asl matnЧет эл фуқароларининг Ўзбекистонда бўлиш қоидалари (ВМ қарори №408, 1996)
20-band. Iv. ўзбекистон республикасига келиш ва ундан кетиш ҳуқуқидаги чеклашлар — 20-банд
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.