Бюджет кодекси

72-modda. Туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг харажатлари

(72-модда 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади: 1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан: туманлар (шаҳарлар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимларини, шунингдек улар тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларини, умумий ўрта таълим, қўшимча таълим муассасалари ва ташкилотларини сақлаб туриш ҳамда қонунчиликда туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги тадбирлар харажатлари; туман тиббиёт бирлашмалари, туман марказий поликлиникалари ва койкасиз диспансерлар, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари, оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларини, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларини сақлаб туриш харажатлари; қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари; туманлар (шаҳарлар) маданият бўлимлари тасарруфидаги маданият муассасаларини, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданиятни, жисмоний тарбия ва спортни, болалар мусиқа ва санъат мактабларини ривожлантиришга доир мақсадли тадбирлар харажатлари; уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш, Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда иштирок этган шахсларни ва радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари; табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам тўлаш харажатлари; 2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан: туманлар ва шаҳарлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини, лабораторияларни сақлаб туриш; сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштириш; шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги кўчаларни, шунингдек хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини таъмирлаш; уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш; аҳоли пунктларини ободонлаштириш харажатлари; 3) туман ва шаҳар ҳокимликларини ҳамда уларнинг бўлимларини, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш харажатлари; 4) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини сақлаб туриш харажатлари; 5) туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларини шакллантириш харажатлари; 5¹) жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш харажатлари; 6) бошқа харажатлар, шу жумладан қонунчиликда туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштирилиши назарда тутилган айрим ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.