Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари молия йили мобайнида иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган харажатлар ўз вақтида ҳамда узлуксиз молиялаштирилишини таъминлаш учун ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига, Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига, вилоятларнинг вилоят бюджетларига ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетига, туманлар ва шаҳарларнинг бюджетларига тушадиган даромадлар ҳисобидан шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармаларининг миқдори Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари миқдори Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг параметрлари тасдиқланаётганда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларининг тақсимловчилари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларидир.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги иқтисодиёт ва молия органлари билан дастлаб келишилган таклифлар ташаббускорлар томонидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларига белгиланган тартибда киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағлари тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қарорлари асосида, ушбу қарорларда кўрсатилган аниқ мақсадларга ва миқдорларда сарфланади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан қўшимча маблағлар ажратилиши таклиф этилаётган мақсадлар учун Давлат бюджетида ҳам маблағлар назарда тутилган бўлса, у ҳолда тегишли захира жамғармаларининг маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифлар фақат илгари тегишли бюджетда назарда тутилган маблағлар сарфлаб бўлинганидан кейингина киритилади.
Агар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармаларидан маблағлар ажратилган тадбирлар муайян муддатга эга бўлса, у ҳолда фойдаланилмай қолган маблағлар тадбирларни ўтказиш муддати тугаганидан кейин ўн иш куни ичида тегишли захира жамғармасига тикланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан ажратилиб, молия йили давомида фойдаланилмай қолган бюджетдан ажратилган маблағлар молия йили тугагач тегишли бюджетга тикланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармасидан маблағлар олувчилар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ҳамда тегишли ҳудудий иқтисодиёт ва молия органларига тегишли захира жамғармасидан ажратилган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn73-modda. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетининг захира жамғармалари
(73-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Oddiy tilda
NIMANI ANGLATADI
Захира жамғармаси — бюджетда олдиндан кўзда тутилмаган қўшимча харажатларни молиялаштириш учун ажратилган пул. Бу пул давлат, вилоят ва шахар бюджетларида сақланади. Ёғин ёки табиий офат каби ўйтиб бўлмаган вазиятлар юз берганда ушбу пулдан фойдаланилади.
KIMGA TEGISHLI
Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ҳокимлари ва шахар ҳокимлари захира жамғармасидан маблағларни ажратиш ҳақида қарор қабул қилади.
AMALDA
Қишда қор кўп йўғилиб, йўллар ёмон ҳолатга тушса, вилоят ҳокими захира жамғармасидан пул ажратиб йўлларни тозалаш ишларини молиялаштириши мумкин. Ишлар тугагач, ишлатилмай қолган пул жамғармага қайтарилади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.