Бюджет кодекси

71-modda. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг харажатлари

(71-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан қуйидаги харажатлар амалга оширилади: 1) ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатлари, шу жумладан: умумий ўрта таълим, қўшимча таълим, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, бошқа ёрдамчи ва услубий таълим муассасалари ва ташкилотларини сақлаб туриш харажатлари; болалар уйлари, давлат болалар шаҳарчаларини сақлаб туриш, қонунчиликда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган таълим тизимидаги ёрдамчи хизматлар ва мақсадли тадбирлар харажатлари; Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалини, кўп тармоқли ва ихтисослаштирилган тиббиёт марказларини, ихтисослаштирилган касалхоналар ва диспансерларни, туғруқхоналар ва акушерлик мажмуаларини, тиббий ташхис қўйиш марказларини ҳамда ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаларини, қон қуйиш хизмати ва суд-тиббиёт экспертизаси муассасаларини, Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти филиалини, ҳудудий соғлиқни сақлашни бошқариш органлари тасарруфидаги бошқа даволаш-профилактика муассасаларини ҳамда ёрдамчи ташкилотларни сақлаб туриш, шунингдек қонунчиликда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштирилиши назарда тутилган хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари; туман тиббиёт бирлашмаларини, туман марказий поликлиникаларини ва ётоқ жойсиз диспансерларни, туманлар (шаҳарлар) тиббиёт бирлашмалари тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасаларини, оилавий поликлиникаларни ҳамда қишлоқ врачлик пунктларини, туман (шаҳар) санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларини сақлаб туриш харажатлари; қабул қилинган давлат дастурларига мувофиқ фуқароларнинг соғлиғини сақлаш тадбирларини амалга ошириш харажатлари; ҳудудий маданият, жисмоний тарбия ва спортни бошқариш органлари тасарруфидаги маданият, жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини сақлаб туриш, шунингдек маданият ва спортни ривожлантиришга доир мақсадли тадбирларни амалга ошириш харажатлари; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги архивларни сақлаб туриш харажатлари; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, пансионатлари ва санаторийларини, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказларини, бошқа муассасаларни сақлаб туриш харажатлари, шунингдек аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли тадбирлар харажатлари; шаҳар йўловчилар транспорти ташувчиларининг йўловчиларни ва багажни чекланган тарифлар бўйича ташиш, шунингдек алоҳида тоифадаги фуқароларни имтиёзли ташиш хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш харажатлари; табиий офатлардан жабрланган оилаларга моддий ёрдам. 2) иқтисодиёт харажатлари, шу жумладан: қишлоқ хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш, шу жумладан ҳайвонлар касалликларига қарши курашувчи муассасалар хизматларига ҳақ тўлаш, ерларни рекультивация қилиш ишларини бажариш, шунингдек сув хўжалиги ташкилотларини сақлаб туриш; уй-жой-коммунал хўжалиги объектларида таъмирлаш ишларини олиб бориш; сув йўлларининг айрим техник участкаларини сақлаб туриш; аҳоли пунктларини ободонлаштириш; иссиқлик энергиясини ишлаб чиқарувчиларнинг аҳолига кўрсатилган иссиқлик таъминоти хизматлари учун пасайтирилган тарифларни қўллаш натижасида юзага келадиган зарарларининг ўрнини қоплаш харажатлари; қонунчиликда назарда тутилган ўрмон хўжалигини, ўсимликлар карантинини сақлаб туриш харажатлари; 3) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари буюртмачи бўлган марказлаштирилган инвестицияларни молиялаштириш харажатлари; 4) маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, шу жумладан: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесини; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари ва идоралари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уларнинг бошқармалари ва бўлимларини ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилган давлат бошқаруви органларининг бошқа ҳудудий бўлинмаларини сақлаб туриш харажатлари; Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг ҳудудий органларини сақлаб туриш харажатлари; 5) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира жамғармаларини шакллантириш харажатлари; 6) жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан, шунингдек давлат органларининг ёки ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида юридик ва жисмоний шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш харажатлари; 6¹) ҳарбий-маъмурий секторга юклатилган тадбирларни ва вазифаларни амалга ошириш ва ҳал қилиш харажатлари. 6²) давлат грантлари, субсидиялар ва ижтимоий буюртма шаклида нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари; 7) Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ташкилотлар ва тадбирларнинг харажатлари. 8) адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш харажатлари; 9) кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимига кирувчи иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқларини ва қозонхона ускуналарини мукаммал таъмирлаш харажатлари; 10) давлат қарзи бўйича фоиз харажатлари ва давлат кафолатини бажариш билан боғлиқ бошқа харажатлар.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.