Беғараз ёрдам инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағлари тарзида берилади.
Инсонпарварлик ёрдами аҳолининг ижтимоий ночор гуруҳларига тиббий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий соҳа муассасаларини қўллаб-қувватлаш, табиий офатлар, авариялар ва ҳалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда уларнинг оқибатларини тугатиш учун дори воситалари ва тиббий буюмлар, озиқ-овқат, халқ истеъмоли товарлари, бошқа товарлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, транспорт ва техника, шунингдек ихтиёрий хайриялар, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, шу жумладан инсонпарварлик ёрдами юкларини ташиш, кузатиб бориш ва сақлаш тарзида берилади. Тамаки маҳсулотлари, алкоголь маҳсулотлари, ҳарбий мақсад учун мўлжалланган товарлар, шунингдек олиб кирилиши тақиқланган товарлар инсонпарварлик ёрдами сирасига киритилиши мумкин эмас.
Техник кўмаклашиш маблағлари асбоб-ускуналар ва технологияларни сотиб олиш, тажриба-конструкторлик ишларини, илмий ёки бошқа тадқиқотларни ўтказиш, ходимларни даволаш, ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, маслаҳат хизматлари кўрсатиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ бошқа мақсадлар учун натура кўринишдаги ва пул шаклидаги грантлар тарзида берилади.
Ўзбекистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек фаолияти фойда олишга қаратилмаган юридик ва жисмоний шахслар инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларини олувчилар бўлиши мумкин.
Инсонпарварлик ёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларини олувчилар тегишли донорлар билан келишувлар ёки қонунчилик асосида аниқланади.
Ўзбекистон Республикасига беғараз ёрдам доирасида келган товарлардан тижорат мақсадларида фойдаланиш тақиқланади.
Маблағлар, товарлар, ишлар ва хизматларнинг беғараз ёрдамга мансублиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
lex.uz’dagi asl matn64-modda. Беғараз ёрдам турлари
(64-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.