Инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир таклифлар инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссиялари томонидан ҳар йили 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги инсонпарварлик ёрдами бўйича ҳудудий ва тармоқ комиссияларининг таклифлари асосида келгуси йилда инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш учун жамланма буюртмани 31 июлдан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.
Инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган инсонпарварлик ёрдамини жалб этишга доир жамланма буюртма асосида амалга оширилади.
lex.uz’dagi asl matn65-modda. Инсонпарварлик ёрдамини жалб этиш
(65-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.