Бюджет кодекси

63-modda. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларини ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантириш

(63-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)

Бюджет ташкилотлари томонидан бюджетдан ташқари маблағлар: ўқувчилар ва тарбияланувчилар давлат мактабгача таълим ташкилотларида, умумтаълим мактабларининг куни узайтирилган гуруҳларида, мактаб-интернатларда, олимпия захиралари коллежларида ва бошқа давлат таълим ташкилотларида сақлаб турилганлиги учун; ўқувчилар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда давлат қўшимча таълим ташкилотларида таълим олганлиги учун; олий ва ўрта махсус, профессионал давлат таълим ташкилотларида таълим олганлик учун; стационар даволаш-профилактика муассасаларида даволанаётганлар таркиби овқатланиши учун; қонунчиликка мувофиқ бошқа турдаги ундириладиган тўловлар ҳисобидан шакллантирилади. Ундириладиган тўловларнинг миқдорлари, уларни киритиш ва улардан фойдаланиш тартиби, шунингдек ундириладиган тўловлар бўйича имтиёзлар қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.