Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги молиявий муассасадир ва у устувор инвестиция лойиҳаларини ҳамда иқтисодиётнинг базавий тармоқларини модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришилишига, шунингдек самарали таркибий ва инвестиция сиёсати амалга оширилишига доир лойиҳаларни молиялаштириш учун ушбу Кодексда белгиланган маблағларни жамлайди.
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини бошқариш Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг юқори бошқарув органи бўлиб, унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи органи ва маблағларини тақсимловчидир.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига:
ҳар йили 1 майгача Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари лойиҳасини;
йилнинг ҳар чорагида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунигача Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ва харажатларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn47-modda. Умумий қоидалар
(47-модда тўртинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-1107-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.12.2025 й., 03/25/1107/1216-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.